Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарёда “Омбудсман мактаби” доирасида 200 нафарга яқин фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг устувор вазифаларидан бири сифатида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти ҳамда берилаётган имтиёз ва имкониятлар билан аҳолини таништириш, шу орқали уларнинг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга кўмаклашиш белгиланган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўз фаолиятида аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Чунки, Омбудсманга юборилаётган мурожаатлар таҳлили сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, яшаш шароитларини яхшилаш борасидаги ислоҳотлардан хабардор этиш зарурлигини кўрсатмоқда. Шунинг учун 2022 йилдан эътиборан республиканинг чекка ҳудудларида маҳаллалар кесимида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ҳамда давлат томонидан берилаётган имтиёзлардан хабардорлигини оширишга қаратилган "Омбудсман мактаби" лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасидаги навбатдаги тадбир жорий йилнинг 27 март куни Сирдарё вилоятининг Сирдарё тумани “Малик” МФЙдаги 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабидан ўтказилди. Тадбирда тумандаги 200 нафарга яқин  “Интилиш”, “Илғор”, Оқ йўл”, “Зиёкор”, “Навруз”, “Элобод”, “Қуёш”, “Заршунос”, “Бешбулоқ”, “Матонат” ва “ИсломободМФЙлари аҳолиси қамраб олинди.

Тадбирга Омбудсманга ушбу ҳудуддан юборилган мурожаатларда кўтарилган масалалар таҳлили асосида тегишли ташкилот вакиллари жалб этилди. Фуқаролар билан ўтказилган очиқ мулоқотда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) вакиллари билан бирга сенатор, маҳаллий кенгаш депутати, вилоят ҳокимиятининг Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вакиллари иштирок этишди.

Учрашувда иштирок этган парламент ва масъул идора вакиллари иштирокчиларни меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти билан таништиришди.

Фуқаролар билан бўлган очиқ мулоқотда, Омбудсманга ушбу ҳудуддан юборилаётган мурожаатларда кўтарилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, аҳоли томонидан кўтарилган масалалар, жумладан, ижтимоий ёрдам олиш, субсидия ажратиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилиб, мурожаатлари қабул қилинди.

  Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати