Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Мактабларда ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида “Омбудсман соат”лари ўтказилмоқда
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бўйича билимларини мустаҳкамлаш мақсадида республика бўйлаб “Омбудсман соат”лари ўтказилмоқда. 

Навбатдаги тадбирлар Бухоро шаҳридаги 22-сонли, Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги 22 ва 31-сонли, Андижон туманидаги 71-сонли, Навоий вилоятидаги 1 ва 2-сонли, Фарғона вилоятидаги 11 ва 40-сонли, Сирдарё туманидаги 41-сонли, Хоразм вилоятидаги 1-сонли ҳамда Хонқа туманидаги Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчилари учун ташкил этилди. 

Дарслар “Ҳуқуқларимни ким таъминлайди?” мавзусида интерфаол машғулот шаклида ташкил этилиб, ўқувчиларга инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг  мазмун-моҳияти, ушбу ҳуқуқларни таъминлаш бўйича шуғулланувчи миллий институтлар фаолияти тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.

Ҳаётий вазиятлар мисолида берилган янги кўникмалар ва ўзаро савол-жавоблар дарсларни янада қизиқарли ўтишига хизмат қилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати