Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Тадбиркордан ишчиларнинг тўланмай келган 34 млн сўмлик иш ҳақлари ундирилди – Омбудсман
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакилига Урганч туманида яшовчи фуқаро Х.Д. қурилиш корхонаси раҳбари иш ҳақини бермаганлиги бўйича шикоят қилди.

Мурожаатда қайд этилишича, 2019-2022 йиллар давомида мурожаатчи Х.Д. отаси ва акаси билан биргаликда механизатор вазифасида ишлашган ва иш берувчи билан ойига уч миллион сўмдан иш хақи берилишига келишиб олишган. Лекин, иш берувчи сўнгги 3-4 ойлик иш ҳақларини тўламаган. Фуқаро Х.Д. ушбу масалада турли идораларга қилинган мурожаатлардан натижа бўлмаганлигини билдирган.

Мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, минтақавий вакил томонидан ўрганилиши натижасида масала ўз ечимини топди.

Фуқаро Х.Д. билан боғланилганда, иш берувчи уларга 34 млн сўм иш ҳақларини тўлиқ тўлаб берганлигини маълум қилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати