Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Мактабларда ўтказилаётган  "Омбудсман соат"ларида қандай мавзулар ўрганилади?
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда республика бўйлаб  ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган  “Омбудсман соат”лари ўтказилмоқда.

Навбатдаги тадбир Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт туманида жойлашган 329-сонли умумтаълим мактаби юқори синф ўқувчилари учун ташкил этилди.

“Омбудсман соат”ида юқори синф ўқувчиларига инсон ҳуқуқларини  мазмун-моҳияти, шахсий, сиёсий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқлари ҳаётий мисоллар ёрдамида тушунтирилди. Шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ишловчи миллий институтлар фаолияти ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

120 нафардан ортиқ ўқувчилар қамраб олинган мазкур тадбир ўзаро савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати