Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
«Омбудсман мактаби” лойиҳаси Қорақалпоғистонда
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўз фаолиятида аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Қорақалпоғистон Республикаси Шўманай туманида ташкил этилди. Тадбирда “Қарабайли”, “Бирлешик” ва “Маданият” МФЙ ларида яшовчи 60 нафардан кўпроқ аҳоли ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган мазкур тадбирда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш борасида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ҳамда аҳолини манзилли ижтимоий муҳофаза қилиш юзасидан вилоятда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Женисбай Шлымбетовнинг фуқаролар қабули ҳам ташкил этилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати