Мазкур семинарда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси делегацияси аъзолари таркибига Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти Мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Азизбек Юлдашев ҳам киритилган. Шунингдек, делегация таркибида Бош прокуратура, Олий суд, Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик униаерситети вакиллари ҳам мавжуд.
Уч кунлик семинар давомида делегация аъзоларига Европа Кенгашининг бир нечта Конвенциялари бўйича таҳлилий маълумотлар тақдим этилди. Жумладан, “Жиноят ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида”ги, “Экстрадиция тўғрисида”ги ҳамда “Коррупция учун жиноий жавобгарлик тўғрисида”ги Конвенцияларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон делегацияси аъзолари инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг фаолияти ҳамда Европа Кенгашининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тарғиб қилишнинг баъзи механизмлари билан танишишди.
Семинар якунида ташкилотчилар Ўзбекистон миллий инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда такомиллаштиришга тайёр эканликларини билдиришди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати