Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман бошчилигида Жиззахдаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиганн  ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
Давлат раҳбарининг 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) қийноқларнинг олдини олиш мақсадида Жамоатчилик гуруҳлари билан биргаликда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга мониторинг ташрифларини амалга ошириш тизимини йўлга қўйиш белгиланган.

Шу муносабат билан, 2024 йилнинг 1-2 май кунлари Омбудсман бошчилигида унинг ҳузуридаги Қийноқларни олдини олиш бўйича МПМ доирасида фаолият юритувчи Жамоатчилик гуруҳлари томонидан Жиззахдаги қатор пенитенциар муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Мониторингда шунингдек, сенатор ва депутатлар, Омбудсман Котибияти ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб, Жиззах “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйидаги шароитлар ўрганилди. Унда Омбудсман ушбу муассасага ўтказилган аввалги ўрганишларда аниқланган камчиликларнинг бартараф этилганига алоҳида эътибор қаратди. Жумладан, жорий йилда ижтимоий тармоқларда “Жиззах мурувват уйидаги беморларнинг абгор вазияти” сарлавҳаси остида эълон қилинган видео хабарларда беморлар учун етарлича шароитлар яратилмагани, сотиб олинган кийим-кечак ва кўрпа-тўшаклар муассасада яшаётган аёлларга берилмагани ҳамда уларга бўлган муносабатнинг яхши эмаслиги каби ҳолатлар очиқланган эди. Ҳолат зудлик билан Омбудсманнинг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакили томонидан тезкорлик билан ўрганилган эди.

Омбудсман бошчилигидаги Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари муассасада сақланаётган шахсларга кўрсатиладиган тиббий хизмат, уларнинг яшаш, овқатланиш, спорт билан шуғулланишлари учун яратилган шароитларини кўздан кечиришди.

Кейинги манзил 29-сон Манзил-колонияси бўлди. Унда маҳкумларнинг яшаш жойлари, ошхона, кутубхона, даволаш бўлими, узоқ ва қисқа муддатли учрашув хоналари, ишлаб чиқариш ҳудудидаги шароитлар ўрганилди.

Шунингдек, мазкур колониядаги "Омбудсман қути"лари кўздан кечирилиб, маҳкумлар билан жамоавий ва якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.

Шу билан бирга, Вилоят руҳий касалликлари диспансери, Жиззах вилоятидаги 30-сонли Манзил-колонияси, Жиззах шаҳар, Шароф Рашидов, Мирзачўл ҳамда Дўстлик туманларидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, Жиззах вилояти Наркология диспансери, Жиззаҳ шаҳридаги Маҳсус қабулхона ва қатор бошқа ёпиқ муассасалардаги шароитлар ҳам ўрганилди.

Қайд этиш лозимки, Омбудсман ва жамоатчилик гуруҳлари аъзолари аввал Жиззах шаҳар вақтинча сақлаш ҳибсхонасига ташриф буюришганда, бино таъмир талаб ва унда сақланаётган шахслар учун белгиланган шароитлар яратилмаган эди.   Бу галги ташрифда эса, Омбудсман тавсиясига кўра,  ушбу вақтинча сақлаш ҳибсхонаси капитал таъмирлангани ҳамда камералар, телефон сўзлашув,  учрашув, адвокатлар ва тиббиёт хоналари керакчи жихозлар билан таъминланганига гувоҳ бўлинди.

Тергов ҳаракатларини ўтказиш учун мўлжалланган хоналар кўздан кечирилганда уларнинг видеокузатув воситалари билан жиҳозлангани ва адвокатлар исталган вақтда адвокатлик сўровномаси билан тергов жараёнларида тасвирга олинган видеоматериалларни талаб қилиб олиши мумкинлиги айтилди.

Омбудсман томонидан қийноқларни олдини олиш бўйича мониторинг ташрифлари якуни юзасидан тайёрланган батафсил маълумотнома Парламентга ва шунингдек тегишли давлат органларига тақдим этиб келинмоқда.  

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати