Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Тошкент давлат юридик университети талабалари Омбудсман фаолияти билан танишди
2024 йилнинг 8 май куни Тошкент давлат юридик университетининг “Давлат ҳуқуқий фаолияти” факультети талабалари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолияти билан яқиндан танишишди. Ушбу сайёр ўқув машғулотида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи ва тартиби муҳокама қилинди.

Маълумки, “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг 27-моддасида Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган 14 та давлат органлари ва мансабдор шахслар белгиланган. Улар Конституциявий судга масала киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар мақомига эга бўлиб, ўз фаолияти давомида қонун ҳужжатлари ва уларнинг Конституцияга мувофиқлиги юзасидан маълум масалага дуч келган ҳолларда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Бундан ташқари, талабалар Омбудсманнинг қонунчилик асосларининг такомиллаштирилиши, фаолиятидаги муҳим ижобий ўзгаришлар ва жорий этилган самарали механизмлар билан таништирилдилар. 

Савол-жавобларга бой бўлган эркин мулоқот давомида, фуқаролар мурожаатларида кўтарилган масалалар ва Омбудсманнинг таъсир чоралари кейслар асосида таҳлил қилинди. Ушбу тадбир, талабаларга амалий билимларни ошириш ва мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги Омбудсманнинг роли ҳақида яқиндан танишиш имконини берди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати