Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Навоий колонияларидаги маҳкумлар учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан “Кинокарвон” лойиҳаси доирасида Навоий шаҳридаги 4 ва 11-сон Жазони ижро этиш колонияларида сақланаётган шахслар учун маънавий ва маърифий руҳдаги учрашувлар ўтказилди.

Учрашув давомида элимиз ардоғидаги таниқли ижод намоёндалари, кино, театр ва санъат арбоблари ўзларининг ижодий чиқишлари билан тадбирда иштирок этганларга кўтаринки кайфият бағишлашди.

Тадбирдан сўнг минтақавий вакил томонидан мазкур муассасаларда мониторинг ташрифлари ўтказилиб, маҳкумларнинг яшаш жойлари, ювиниш хоналари, ошхона, кутубхона, маиший хоналар, даволаш бўлимлари ҳамда яқин қариндошлар билан узоқ ва қисқа муддатли учрашув хоналаридаги шароитлар кўздан кечирилди.

Шу билан бир қаторда, колонияларда сақланаётган шахслар билан жамоавий тартибда суҳбатлашилди. Омбудсманнинг минтақавий вакилига якка тартибда мурожаат қилиш истагида бўлган 7 нафар шахс мурожаатлари якка тарзда қабул қилинди.

Шунингдек, муассасаларда ўрнатилган “Омбудсман қути”лари кўздан кечирилиб, ундаги мурожаатлар назоратга олинди.

Ўтказилган мониторинг ташрифлари якунларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати