Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўзбекистон ва Малайзия Омбудсманлари ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
2024 йилнинг 15 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Малайзия Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича биринчи Комиссари профессор Дато Нур Азия Бинти Моҳд Авал билан учрашди.

Мазкур учрашув инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, хусусан, аёллар ва болаларни ҳимоя қилишга қаратилган ислоҳотлар муҳокамасига бағишланди.

Шу билан бир қаторда, учрашувда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда Омбудсман институти томонидан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, жорий этилган замонавий механизмлар ҳақида сўз борди.

Самимий ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида томонлар истиқболдаги ҳамкорлик лойиҳалари, жумладан аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан фикр алмашишди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати