Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Маҳкумлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти тасдиқлаган “Йўл харитаси”га мувофиқ ёш маҳкумларнинг ақлий салоҳиятини ошириш ва фикрини теран қилиш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларида “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилиб келинмоқда.

2024 йилнинг 17 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили ва 3-минтақавий мувофиқлаштириш маркази 8-сон тергов ҳибсхонаси билан ҳамкорликда мазкур муассасадаги жазо муддатини ўтаётган шахслар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Мазкур танлов 6 хил йўналишдаги саволлар, жумладан мантиқий, географик, адабиёт, тарихий кашфиётлар, рус тили ва дунёвий билимлар бўйича ўтказилди.

Қизғин муҳокама ва савол-жавобларга бой тарзда ўтган танлов якунида иштирокчилар “Энг яхши жамоа” ҳамда жамоалар ўртасида “Энг фаол иштирокчилар” номинацияси бўйича тақдирландилар.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати