Мурожаатлар таҳлили, аҳоли ўртасида мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, аёллар, ёшлар, кексалар, ногиронлиги бўлган шахсларга белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлар билан таништиришга оид тарғибот тадбирларига катта эҳтиёж борлиги маълум бўлди.
“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир энг кўп ҳимоя ордери сўраб мурожаат қилинган Қарши туманида ўтказилди. Тадбирда “Мевазор”, “Тинчлик”, “Ўзбекистон мустақиллиги”, “Гулшан”, “Наврўз”, “Мирмирон” ва “Навоий” маҳаллаларда яшовчи 100 нафарга яқин аҳоли қамраб олинди.
Давра суҳбатида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, жамиятдаги ролини кучайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ва уларнинг самараси ҳақида батафсил маълумот берилди.
“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида Омбудсман минтақавий вакилининг сайёр қабули ўтказилиб, хотин-қизлар мурожаатлари қабул қилинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати