Шу муносабат билан, 2024 йилнинг 29 май куни “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети биносида ўтказилди.
Талаба ёшлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари ва ОАВ иштирок этишди.
Дастлаб, тадбирда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича атрофлича маълумотлар берилди.
Шундан сўнг, тегишли масъул идора вакиллари иштирокчиларни ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларда коррупцияга нисбатан тоқатсиз муносабатни шакллантириш, Ўзбекистонда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги имконият ва имтиёзлар борасидаги қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти билан таништиришди.
Савол-жавобларга бой тарзда, эркин мулоқот шаклида ўтказилган очиқ мулоқотда мазкур университетда таълим олувчи 150 нафарга яқин ёшлар қамраб олинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати