Учрашувда ҳар иккала давлатнинг инсон ҳуқуқларинини таъминлаш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш механизмлари, қонун ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш борасидаги тажрибаси ҳақида сўз борди.
Микко Пуумалайнен Омбудсман институти томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган тизим яратилганлигини эътироф этиб, айни бу борада Омбудсман институти фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ амалга оширилган ислоҳотларни эътироф этди.
Шунингдек, учрашув жараёнида томонлар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлигини маълум қилишди.
Мазкур учрашув конструктив ва дўстона руҳда бўлиб ўтди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати