Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили мурожаатни жойига чиқиб ўрганди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Тошкент шаҳридан фуқаро К.Л. ижтимоий ёрдам олиш бўйича оферта шартномасини имзолаш ва ундаги айрим сўзларга ўзгартириш киритишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, ҳолат Омбудсманнинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида мурожаатчи келтирган жумлаларнинг баъзиларини ўзгартириш шартнома талаблари ва мазмунини ўзгартирмаслиги аниқланди. Натижада Оферта шартномасининг кириш қисмидаги “мазкур оммавий офертани бошқа бирор бир шарт, истисно ва келишувларсиз қабул қилувчи” жумласини ҳамда 3-хатбошида келтирилган “монеликсиз” сўзини олиб ташлаш белгиланди. Шунингдек, “Ижтимоий хизмат кўрсатиш” шартномасидаги “тузилган тартибда” сўзини “тузиш жараёнида” жумласига алмаштириб бўлмаслиги ҳақида тушунтиришлар берилди.

Ҳозирги кунда фуқаро К.Л. томонидан билдирилган таклифлар инобатга олиниб, ўзгартирилган “Оферта шартномаси” ва “Ижтимоий хизмат кўрсатиш” шартномаси имзоланди ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекса сифатида ижтимоий ёрдам олиш учун бириктирилди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни аниқлаш, уларнинг яшаш шароитларини баҳолаш, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахсларни реестрига киритиш, индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш режасини шакллантириш ҳамда кўрсатилган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг самарадорлигини мониторинг қилиш тартиби белгиланган.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахс тоифасини белгилаш, Реестрга киритиш ва чиқариш, яшаш шароитларини баҳолаш бўйича хулоса ва индивидуал ижтимоий хизматлар режасини тасдиқлаш «Инсон» маркази томонидан амалга оширилади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати