Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси билан ҳамкорлиги янада мустаҳкамланмоқда
2024 йилнинг 12 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё учун минтақавий бўлинмаси раҳбари Матильда Богнер ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бюроси Марказий Осиё учун минтақавий ваколатхонасининг инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчиси Павло Бяликлар билан учрашди.

Учрашувда инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги истиқболдаги режалар муҳокама қилинди. Жумладан, ННТ ва фуқаролик жамияти вакилларини қўллаб-қувватлаш, қийноқ ҳолатлари ҳамда оилавий зўравонликларни олдини олиш ва уларни келтириб чиқувчи сабабларни бартараф этиш борасидаги қатор таклифлар бўйича фикр алмашилди.  

Учрашув конструктив мулоқот ҳамда дўстона руҳда ўтди.  

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати