Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси эксперти билан учрашди
2024 йилнинг 25 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ф.Эшматова БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Қийноқларни олдини олиш ва гендер зўравонлик масалалари бўйича эксперти Д.Айтхожина билан учрашди.

Ўзаро мулоқот давомида меҳмон Омбудсманнинг қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш борасидаги фаолияти билан таништирилди.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Қийноқларни олдини олиш ва гендер зўравонлик масалалари бўйича эксперти Ўзбекистон, Қозоғистон, Киргиз ва Тожикистондаги қийноқларни олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм (МПМ), бунда Омбудсман институтининг бевосита иштироки ўрганилаётгани,   ва барча тўпланган маълумотлар асосида  қўлланма тайёрланиши режалаштирилганини қайд этди.

Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати