Фуқаролар билан ўтказилган очиқ мулоқотларда Элликқалъа туманидаги “Бостан”, “Ибн Сино”, “Алишер Навои”, “Абай”, “Истиқлол”, “Тошкент” ва “Иқбол” ҳамда Беруний туманидан “Тўқимачи”, “Хоразм”, “Янгиобод”, “Марказий” ва “Шаббоз” маҳаллаларида яшовчи аҳолининг 200 нафарга яқини қамраб олинди.
Учрашувда иштирок этган масъул идора вакиллари иштирокчиларни фуқаролар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, имтиёзли кредитлар олиш, хотин-қизларга берилаётган имтиёзлар, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бепул юридик ёрдам олиш бўйича қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти билан таништиришди.
Фуқаролар билан бўлган очиқ мулоқотда, Омбудсманга ушбу ҳудуддан юборилаётган мурожаатларда кўтарилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
“Омбудсман мактаби” тадбирлари доирасида Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакилининг фуқаролар қабули ҳам ташкил этилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати