Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Тошкентдаги Наркология биноси анча эскирганлиги маълум бўлди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Тошкент шаҳри минтақавий вакили Б.Машарипов 2024 йилнинг 24 июнь куни Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар филиалига мониторинг ташрифини амалга оширди.

Тошкент шаҳрида жойлашган Наркология маркази 1977 йилдан буён фаолият юритмоқда. Муассаса 75 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда 71 нафар бемор бюджет ҳисобидан даволанмоқда.

Мониторинг ташрифида Наркология марказида даволанаётган беморлар шароитлари, овқатланиши, улар учун тайёрланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар сифати ва муддати, уларни сақлаш хоналари ўрганилди.

Бундан ташқари, Наркология марказидаги беморлар билан суҳбатлашилди. Суҳбат вақтида, муассаса раҳбарияти ва ходимлари устидан шикоятлар келиб тушмади.

Шу билан бирга, ушбу муассаса раҳбарияти билан суҳбатда, Наркология биноси анча эскирганлигини маълум қилишди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати