Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 1021-моддасида Комиссия таркибига жамоатчилик вакилларидан, қоида тариқасида, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) минтақавий вакиллари, ўзини ўзи бошқариш органларининг, жамоат ташкилотларининг ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган вакиллари кириши белгиланган.
Йиғилишда колонияда жазо муддатини ўтаётган 1159 нафар маҳкумалар комиссия аъзолари томонидан ўрганилиб, 998 нафар маҳкумалар тузалиш йўлига ўтган деб хулоса берилди.
Маҳкумаларнинг тузалиш йўлига ўтганлиги бўйича хулоса қилишда уларнинг меҳнатга виждонан муносабатда бўлиши, белгиланган меҳнат нормаларини бажариши, ўқишга ва касб-ҳунар ўрганишга бўлган қизиқиши, жазони ижро этиш муассасаларида ташкил этиладиган маданий-маърифий тадбирлардаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, маҳкумаларнинг муассасада ўрнатилган ички тартиб-қоидаларига риоя этиши каби мезонлар ҳам кўриб чиқилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати