Мурожаатга оид ҳужжатлар ўрганилгандан сўнг, дастлаб турар жой бузилиши билан боғлиқ бўлган моддий зарарни қоплаш бўйича Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судига даъво ариза киритилди. Суднинг 2023 йил ноябрь ойидаги ҳал қилув қарори билан даъвогар фойдасига жавобгардан жами 81,4 сўм ундириш белгиланди.
Лекин, орадан анча муддат ўтган бўлишига қарамай суд қарори ижроси таъминланмагани учун Омбудсман тақдимномаси киритилди.
Тақдимномани кўриб чиқиш натижаларига кўра, даъвогарга 10 йилдан ортиқ муддат давомида ололмаган 76,7 млн сўм миқдоридаги компенсация маблағлари ундирилишига эришилди.
Ҳозирда ижро ҳужжати бўйича ундирувчи фойдасига қолдиқ қарздорлик 4,7 млн сўмни ундириш юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати