2010 йилдан буён фаолият юритаётган ушбу муассаса 105 ўринга мўлжалланган. Беморлар шифохонага суд қарори билан қабул қилинади ва давлат бюджети ҳисобидан даволанади.
Мониторинг ташрифида шифохонада беморларнинг яшаш, даволаниш, овқатланиш шароитлари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситаларининг сақланиши каби ҳолатлар ўрганилди.
Шунингдек, беморлар билан якка тартибда суҳбатлашилди. Суҳбат давомида шифохонадаги ходимлар ва шарт-шароитлар бўйича шикоятлар бўлмади.
Мониторингда айрим камчиликлар ҳам кўзга ташланди. Тегишли қонун ҳужжатларда мажбурий даволанаётган шахслар мавсумий кийим-бош билан таъминланишлари шарт эканлиги белгиланган бўлсада уларга кийим-кечаклар берилмаган.
Шунингдек, шифохона ичимлик суви билан таъминланмаган. Ҳозирги пайтда ерости-артезиан сувидан фойдаланиб келинмоқда.
Мониторинг ташрифлари якунларига кўра, аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли давлат ташкилотларига тавсиялар киритилади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати