Минтақавий вакил фуқаро Н.Н. мурожаати асосида жойига чиқиб ўрганиш ўтказди. Аниқланишича, девор билан ўралган 280 м² ҳудуд Қибрай туман ҳокимининг 2005 йилдаги қарори асосида фуқаронинг онаси фуқаро Н.К.га ободонлаштириш учун ажратилган ва ушбу ер майдон учун 18 йил ер солиғи тўлаб келинган. Ҳозирда ушбу ҳудудга га 25 туб ҳар-хил турдаги мевали дарахтлар экилган. Яъни, фуқаро ободонлаштириш учун ажратилган ер майдонини девор билан ўраб олган ҳалос, у ерда қурилиш ишларини амалга оширмаган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, фуқаро Н.Н.нинг жарима жазосини бекор қилиш тўғрисида Жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судига даъво ариза киритилди. Суд қарорига кўра фуқаро Н.Н.га қўлланилган 51 млн сўм миқдордаги жарима жазоси бекор қилинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати