Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Андижон “Саховат” интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширилди
2024 йилнинг 18 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Г.Абдувоҳидова Андижон “Саховат” интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бошқармаси вакили ҳам иштирок этди.

110 ўринга мўлжалланган Андижон “Саховат” интернат уйи 1983 йилдан буён фаолият юритади.

Мониторингда ушбу муассасада яшовчи қарияларни яшаш, овқатланиш, уларга тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулотларини сифати ва бошқа шароитлари ўрганилди.

Шунингдек, шу ерда яшаётган онахон ва отахонлар билан якка тартибда суҳбатлашилди.

Мониторинг якунларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича Омбудсман минтақавий вакилининг тавсиялари берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати