Қайд этиш лозим, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ушбу муассасага амалга оширган мониторинг ташрифларида ушбу касалхона аёл маҳкумаларга ҳам хизмат кўрсатиши кераклигини тавсия қилган эди. Омбудсман бу муассасада бошқа ёпиқ муассасалардан фарқли ўлароқ, тиббий ходимлар етишмаслиги билан боғлиқ муаммолар йўқлиги, барча турдаги тиббиёт мутахассислари ўрни банд қилинганига эътибор қаратган.
Мазкур касалхона терапия, неврология, жарроҳлик, стоматология, диагностика, сил касалликлари каби 20 та бўлимга ва 2 та лабораторияга эга, шунингдек у ерда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ҳам ўтказилади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати