Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Республикамиз бўйлаб одам савдосига қарши курашиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилди
Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан 30 июль – “Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни” деб эълон қилинган. Сабаби дунёдаги барча мамлакатлар одам савдосидан жабрланишади. Маълумотларга кўра, одам савдоси қурбонларининг 71 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади.  

Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан сана муносабати билан республикамиз ҳудудларида одам савдосига қарши курашиш ва  муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича фуқароларнинг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этилди. 30 кун давомида ўтказилаётган ушбу давра суҳбатлари Омбудсманнинг минтақавий вакиллари томонидан Андижон, Навоий, Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида ўтказилди. 

"Одам савдосига қарши курашиш" мавзуси доирасидаги ушбу очиқ мулоқотларда вилоятлардаги бир қанча ташкилот ва ННТ ходимлари, маҳаллалардаги фуқаролар қамраб олинди. Тадбирда сўзга чиққанлар фуқароларга одам савдоси ва ноқонуний миграция оқибатлари, мамлакатимизда одам савдосига қарши курашиш ҳамда қонунийликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида атрофлича маълумотлар беришди. Шунингдек, учрашувларда бугунги кунда кўпроқ болалар ва аёллар одам савдоси қурбонига айланиб қолаётганлигига алоҳида урғу берилди. 

2024 йилнинг 29 июль куни Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссияси, Ички ишлар вазирлиги, Миграция бўйича халқаро ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда 30-июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш кунига бағишланган "Одам савдосига қарши кураш: миллий ёндашувлар ва халқаро стандартлар" мавзусида конференция ўтказилди. Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова маъруза билан иштирок этди. 

Маълумки, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия аъзоси ҳисобланади.  

Ҳозирда одам савдосига қарши курашиш ва бундай нохуш воқеаларни олдини олиш глобал аҳамият касб этмоқда. Шу нуқтайи назардан, юртимиз бўйлаб “30 кун одам савдосига қарши” акцияси доирасида аҳоли билан давра суҳбатлари ўтказишга қаратилган марафонга старт берилган. 

Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан ўтказилган очиқ мулоқотлар ўзаро савол-жавобларга бой тарзда ўтди. 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати