Унда 70 нафарга яқин фуқаролар мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатларда пенсия, суд қарори ижросини таъминлаш, уй-жой ажратиш, мерос, ишга тиклаш, ижтимоий ва моддий ёрдам олиш, меҳнат муносабатлари, ижро органлари ҳаракатидан норозилик, хусусий мулк билан боғлиқ ҳолатлар ҳамда суд-тергов жараёнларига оид масалалар кўтарилди. Бир қанча мурожаатлар бўйича фуқароларга тегишли ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.
Қабул давомида олинган мурожаатларнинг барчаси Омбудсман назоратига олиниб, уларнинг баъзилари жойига чиқиб ўрганиш учун Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига юборилaди.
Эслатиб ўтамиз, фуқаролар тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг исм-шарифлари, вазифалари, қабул кунлари, манзили ва телефон рақамлари ҳақида ombudsman.uz сайти орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати