Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман аралашувидан сўнг ишчиларнинг қарийб 850 млн сўм иш ҳақлари тўлиқ ундирилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га бир гуруҳ фуқаролар томонидан уларнинг иш ҳақлари асоссиз тўланмаётганлиги юзасидан мурожаат келиб тушган эди.

Мурожаатда 549 нафар ишчиларнинг манфаатида 24 нафар фуқаро Навоий вилоятидаги иссиқлик таъминоти корхонаси ҳамда 8 нафар фуқаро Тошкент шаҳридаги қурилиш корхонаси устидан шикоят қилишган. Маълум қилинишича, иш фаолиятини якунлаган ишчиларнинг иш ҳақлари ва бошқа тўловлар тўлаб берилмаган. Корхона раҳбарияти мазкур ҳолатнинг юзага келишига корхонадаги молиявий қийинчиликлар сабаб қилиб кўрсатган. 

Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олинган ҳолда жойига чиқиб ўрганилиб, натижада келтирилган важлар ўз тасдиғини топди.

Ўрганиш якунларига мувофиқ, Омбудсман томонидан тегишли таъсир чоралари киритилди. Натижада 581 нафар ишчининг 850 млн сўмга яқин иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 244-моддасига биноан иш берувчининг ўз молиявий аҳволидан қатъий назар, қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ ходимлар томонидан бажарилган иш учун ҳақ тўлашни амалга ошириш мажбурияти белгиланган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати