Тадбирда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Kамбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги “Ишга марҳамат” мономаркази ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси вакиллари иштирок этди.
Аҳоли билан очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда Омбудсманга ушбу ҳудуддан юборилаётган мурожаатларда кўтарилаётган масалалар юзасидан масъул идора ва ташкилотлар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Тадбир ўзаро савол-жавоб ва қизғин муҳокамаларга бой тарзда ўтди.
Шу куни Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили томонидан фуқаролар қабули ҳам ташкил этилиб, мурожаатлар назоратга олинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати