Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қўқон шаҳар ногиронлиги бўлган эркаклар учун “Мурувват” интернат уйидаги шароитлар ўрганилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили А.Камилов Қўқон шаҳар ногиронлиги бўлган эркаклар учун “Мурувват” интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши вакили ҳам иштирок этди.

Мониторинг ташрифи давомида интернат уйида яшовчи шахсларнинг яшаши, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш шароитлари, учрашув ва ювиниш хоналарининг ҳолати ўрганилди.

Мониторингда интернатда яшаётганлар учун ноқулайликлар туғдираётган ҳолатлар аниқланиб, бартараф этилди. Шунингдек, ушбу муассасада ишловчи ходимлардан бирининг бузилган меҳнат ҳуқуқлари тикланди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати