Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Пенитенциар муассасаларга ўрнатилган “Омбудсман қути”ларидаги мурожаатлар мунтазам ўрганилмоқда
Ҳозирда Республика бўйлаб 50 га яқин ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга 350дан ортиқ “Омбудсман қути”лари ўрнатилган. Улар орқали маҳкум ва маҳбуслар мурожаатлари қабул қилинади. Ушбу қутилар ҳар ойда 2 маротаба фақатгина Омбудсман ходимлари томонидан очилади ва мурожаатлар ўрганилади.

Ушбу қутилар улар видеокамералардан холи ва маҳкум ва маҳбуслар учун қулай жойларга ўрнатилади. Бу эса маҳкум ва маҳбусларга шикоятларини бевосита, хавфсиз ва махфий тарзда юбориш имконини беради. Бу маҳкумларнинг муаммоларини эшитиш ва уларни ҳал этишдаги муҳим восита ҳисобланади.

2024 йилнинг 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)нинг Бухоро вилояти минтақавий вакили А.Ҳусейнова 17-сон Жазони ижро этиш колониясига жойлаштирилган  “Омбудсман қути”ларидаги мурожаатларни қабул қилди. Мурожаатлар билан танишилиб, шу куннинг ўзида мурожаат муаллифлари билан якка тартибда суҳбатлашилди.

Маълумот учун: Олий Мажлис Сенатнинг 52-ялпи мажлисида маъқулланган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунда маҳкумларнинг Омбудсманга мурожаатлар қутиси орқали мурожаат қилиши, мурожаат қилиш қутиларининг ўрнатилиши, очилиши, фойдаланиши, шунингдек, мурожаатларни юбориш тартиби янги нормада белгиланмоқда.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати