Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарёдаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкумлар Омбудсманга мурожаат юборишди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Алимов  Ҳовос туманида жойлашган 8-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.

Ташриф давомида маҳкум ва маҳбусларга яратилган шароитлар, жумладан, ошхона, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва тиббий хизматдан фойдаланиш ҳолатлари ҳамда хўжалик ишларига жалб этилган маҳкумларнинг меҳнат шароитлари ўрганилди.

Шу билан бир қаторда, ҳибсхонада сақланаётган шахслар билан жамоавий тартибда суҳбатлашилди. Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакилига якка тартибда мурожаат қилиш истагида бўлган 10 нафарга яқин маҳкум мурожаатлари ҳоли тарзда қабул қилинди. Сайёр қабул жараёнида никоҳни қонуний расмийлаштириш, ўталмай қолган жазо муддатини яшаш манзилига яқин колонияга кўчириш, суд жараёнида минтақавий вакилнинг кузатувчи сифатида иштирок этиши ва бошқа мазмундаги мурожатлар келиб тушди.

Шунингдек, “Омбудсман қути”сига ташланган мурожаатлар ҳам қабул қилиниб, ариза муаллифлари билан якка тартибда суҳбатлашилди.

Мониторингда қабул қилинган барча мурожаатлар назоратга олиниб, уларни кўриб чиқиш чоралари кўрилди. 

Жумладан, мазкур ҳибсхонада сақланаётган Ж.К.нинг никоҳини қонуний расмийлаштириш бўйича мурожаати ижобий ҳал этилди. Уларнинг никоҳи Янгиер шаҳар ФҲДЁ бўлими орқали расмийлаштирилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати