Тадбирда дастлаб, иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, тегишли маъмурий тартиб-таомиллар тушунтирилди.
Қайд этиш лозимки, “Омбудсман мактаби” тадбирларида аҳоли хабардорлигини оширишга қаратилган мавзулар ушбу ҳудуддан юборилган мурожаатлар мазмунидан келиб чиқиб танланади.
“Омбудсман мактаби” доирасида Омбудсман минтақавий вакилининг ҳамда туман ҳокими ва Давлат кадастрлар палатасининг Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғининг фуқаролар қабуллари ташкил этилди ва фуқаролар мурожаатлари қабул қилинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати