Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ногиронлиги бўлган шахс мурожаати ижобий ҳал этилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Нукус шаҳрида яшовчи 2-гуруҳ гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаро Ж.К. унга солиқ идоралари томонидан солиқ имтиёзи қўлланилмагани бўйича шикоят қилди.

Мурожаатда қайд этилишича, фуқаро Ж.К.га 2020 йилда 2-гуруҳ ногиронлиги берилган бўлса-да, даромад солиғи ундирилишида белгиланган имтиёзлардан фойдалана олмаган. Ушбу масалада тегишли ташкилотларга мурожаат қилган, лекин натижа бўлмаган.

Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, ҳолат унинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили томонидан жойига чиқиб ўрганилди. Ишга оид тегишли ҳужжатлар тўпланиб, мурожаатчидан ортиқча ундирилган даромад солиғини қайтариш чоралари кўрилди. 

Натижада 2-гуруҳ гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаро Ж.К.га 4 йилдан ортиқ муддат учун солиқ имтиёзи қўлланилиб, ортиқча ундирилган солиқ суммаси қайтарилишига эришилди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра, болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан озод этилиши, ушбу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилиши белгиланган. 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати