Мониторингда маҳбусларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, адвокат ва тергов хоналари ва бошқа шароитлар ўрганилди.
Маҳбуслар билан якка тартибда ва жамоавий суҳбатлашилиб, уларга нисбатан муомала ва шароитлар ҳақидаги фикрлари ўрганилди. Шунингдек, мурожаатлари қабул қилиниб, назоратга олинди.
Мониторингда аниқланган камчиликлар бўйича муассаса маъмуриятига тавсиялар берилди.
Эслатиб ўтамиз, Омбудсман томонидан қийноқларни олдини олиш мақсадида амалга оширилган мониторинг ташрифларида аниқланган камчиликлар бўйича тайёрланган таҳлилий маълумотлар Олий Мажлис палаталарига тақдим этиб келинмоқда.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати