Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Мурожаатчининг фуқароликка оид масаласи ижобий ечим топди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га асли Қирғизистонда туғилган ҳозирда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида истиқомат қилувчи Х.М. мурожаат қилди. У мурожаатида узоқ йиллардан бери фуқаролиги бўлмаган шахс мақомида яшаётганлиги ва муаййан ҳуқуқлардан фойдалана олмаётганлигини баён қилиб, Ўзбекистон фуқаролигини олишда амалий ёрдам сўраган.

Аниқланишича, мурожаатчи анча йил олдин Ўзбекистон ҳудудига кўчиб келган. 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси фуқаросига турмушга чиқиб, қонуний никоҳдан ўтган.

Мазкур мурожаат Омбудсман томонидан кўриб чиқилиб, ишга оид барча ҳужжатлар ўрганилди. “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддаси иккинчи қисмига кўра, никоҳ тузилганидан кейин узлуксиз уч йил Ўзбекистон ҳудудида яшаганлигини ҳисобга олиб, ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига тегишли қонунчиликка асосан ўрганиб чиқилиши учун Омбудсман мурожаати йўлланди.

Шундан сўнг маълум қилинишича, ҳужжатлар ўрганилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари комиссиясига юборилган.

Кейинчалик мурожаат муаллифининг хабар беришича, унга 2024 йил 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати