Жорий ҳафтада Сурхондарё, Андижон, Наманган вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида «Омбудсман мактаби» тадбирлари ташкил этилди.
Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида ўтказилган тадбирда “Янги шаҳар”, “Жийдали”, “Дўстлик”, “Боғаро”, “Азларсой”, “Янги обод”, “Новшаҳар”, “Янги ер”, “Мустақиллик”, “Боболочин”, “Имом тепа”, “Гулистон”, “Ўзбекистон 5 йиллиги”, “Бўстон”, “Пахтаобод”, “Карсақли”, “Янги авлод”, “Очамайли”, “Бобтоғ”, “Боймоқли”, “Арслонбойи” маҳаллаларида яшовчи 200 нафарга яқин аҳоли қамраб олинди.
Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги тадбирда “Қашқар”, “Чаққон-1”, “Сувюлдуз”, “Орс” маҳалла фуқаролари, Наманган вилоятининг Чортоқ туманидаги тадбирда “Қорамурт”, “Алихон”, “Қорабоғ” ва “Сарой” ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманида ўтказилган тадбирда туманнинг “Қораўзак”, “Есим”, “Ата макан” маҳалларида яшовчи фуқаролар иштирок этишди. Тадбирларга жами 400 нафардан ортиқ аҳоли қамраб олинди.
Омбудсманга юборилаётган мурожаатлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда энг кўп мурожаатлар аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш, ижтимоий ёрдам олиш ҳамда уй-жой билан боғлиқ масалаларга тўғри келаётгани аниқланди. Шунинг учун «Омбудсман мактаби» тадбирлари учун айни шу мавзулар танлаб олинди ҳамда тадбирларда аҳолини қўллаб-қувватлаш борасида уларга берилаётган имконият ва имтиёзлардан оддий ва халқчил тилда хабардор қилиш мақсад қилинди.
Тадбирларда шунингдек, 2024 йилнинг 7 август куни Давлат раҳбари томонидан имзоланган «Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти ҳам тушунтирилди.
“Омбудсман мактаби” доирасида Омбудсман минтақавий вакилининг ҳамда учрашувларда иштирок этган давлат органлари ва ташкилотлари вакилларининг ҳам фуқаролар қабуллари ташкил этилиб, фуқаролар мурожаатлари қабул қилинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати