“Менинг қандай ҳуқуқ ва эркинликларим бор?” мавзусида ўтказилган дарсларда интерактив методлардан фойдаланилди. Ўқувчиларга ҳаётий вазиятлар мисолида ўз ҳуқуқларидан тўғри фойдаланиш, бунда ўзгаларнинг ҳуқуқларига тажовуз қилиб қўймаслик тўғрисида маълумотлар етказилди. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолияти ҳақидаги видеороликлар намойиш этилди.
Ўзаро савол-жавобларга бой тарзда ўтган дарсларда ўқувчилар инсон ҳуқуқларига оид кўплаб билимларни ўзлаштиришди.
“Омбудсман соат”лари ўқувчиларнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бўйича билимларини мустаҳкамлаш мақсадида республика бўйлаб Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати