Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ногиронлиги бўлган шахсларни парламент сайловларида депутатликка номзод сифатида қатнашиш кўникмаларини шакллантириш бўйича семинар-тренинглар ташкил этилмоқда
Жорий йил давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” институти ҳамкорлигида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси молиявий кўмагида қатор семинар-тренинглар ташкил этилди. Ушбу тадбирлар ногиронлиги бўлган шахсларни парламент сайловларида номзод сифатида қатнашиб, бу борадаги қонунчиликка оид билимларини ошириш орқали уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Шу кунга қадар, бу каби семинар-тренинглар Тошкент шаҳри, Жиззах, Сирдарё, Бухоро, Самарқанд вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилди. Ушбу тадбирларда 170 нафардан ортиқ иштирокчилар қамраб олинди.

Ҳозирда ушбу иштирокчиларнинг кўпчилиги  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловида номзод сифатида рўйхатга олинган.

Ногиронлиги бўлган шахсларни парламент сайловларида  депутатликка номзод сифатида фаол қатнашиш кўникмаларини ошириш бўйича навбатдаги семинар-тренинг Сурхондарё вилоятида ўтказилади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати