Мониторинг давомида маҳкумларнинг яшаш жойлари, ювиниш хоналари, тиббий хизмат кўрсатиш бўлими, ошхона, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш хонаси ва сайргоҳдаги шароитлар кўздан кечирилди.
Шу билан бир қаторда, 27-октябрда ўтказиладиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайлови муносабати билан мазкур муассасаларда ташкил этилган сайлов участкалари ва сайловга тайёргарлик жараёнлари билан танишилди. Айниқса, ушбу участкаларда ногиронлиги бўлган шахсларга тенг имкониятлар яратилиши лозимлиги таъкидланди.
Шу куннинг ўзида 3 ва 10-сон жазони ижро этиш колониялари ҳамда 5-сон тергов ҳибсхонасига ҳам мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Мониторинг ташрифларида пенитенциар муассасаларга ўрнатилган “Омбудсман қути”лари ҳам кўздан кечирилиб, маҳкум ва маҳбуслар мурожаатлари қабул қилинди ҳамда ариза муаллифлари билан якка тартибда учрашилди. Шунингдек, маҳкум ва маҳбуслар билан жамоавий суҳбатлар ҳам ўтказилиб, уларнинг муассасадаги шароитлар ҳақидаги фикрлари ўрганилди.
Ўрганиш якунларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этилиши бўйича мутасадди вазирлик ва идораларга Омбудсман тавсиялари киритилади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати