Лойиҳа доирасидаги навбатдаги тадбирлар Республикамизнинг турли ҳудудларида, жумладан, Андижон вилоятидаги 1-сонли, Сирдарё вилоятидаги 10, 12 ҳамда 15-сонли, Хоразм вилоятидаги 24 ва 29-сонли, Сурхондарё вилоятидаги 12-сонли, Бухоро вилоятидаги 12 ва 30-сонли умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда Бухоро шаҳридаги Президент мактабида таҳсил олаётган ўқувчилар учун ўтказилди.
Омбудсманнинг минтақавий вакиллари ўқувчилар билан очиқ мулоқот ўтказиб, амалий машғулотларни савол-жавоблар ва қизғин муҳокамалар билан бойитдилар. Шунингдек, дарслар янада қизиқарли бўлиши учун интерактив усуллардан фойдаланилди. Уларда видеороликлар намойиш этилди ва олган маълумотларини янада эсда қолиши учун ролли ўйинлар ташкил этилди. Бу тадбирлар орқали ёшлар ўзларининг шахсий, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий, экологик ва маданий ҳуқуқлари ҳақида кўпроқ маълумот олиш билан бирга, уларни ҳаётда қандай қўллашни ўргандилар.
"Омбудсман соати" лойиҳаси доирасида ёшларга келажакда ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари учун муҳим кўникмаларни беришга қаратилган дарслар республика бўйлаб ўтказиб келинмоқда.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати