Тошкент давлат юридик университетининг талабаларига Омбудсман институтининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги роли, аҳоли мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, талабалар Омбудсманнинг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари, мониторинг ва назорат фаолияти, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан амалга оширилаётган ҳамкорлик лойиҳалари ҳақида ҳам билиб олишди.
Учрашув давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалий тажриба билан танишиш имконига эга бўлишди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати