Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сурхондарёдаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкум ва маҳбуслар шароитлари ўрганилди
2024 йилнинг 30 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили А.Артиқов 9-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда жамоатчилик вакили, Нуронийлар жамғармасининг Термиз шаҳар бўлими раиси ҳам иштирок этди.

Мониторинг ташрифида дастлаб, совуқ кунлар бошланганлиги муносабати билан ҳибсхонанинг куз ва қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди ва  иссиқлик қозонхоналарининг ишчи ҳолатда эканлиги аниқланди.

Шунингдек, маҳбусларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш шарт-шароитлари, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармон воситаларини сақлаш ҳолати, шунингдек, хўжалик ишларига жалб этилган маҳкумларнинг меҳнат шароитлари ўрганилди.

Ҳибсхонадаги хўжалик ишларига жалб этилган ва жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга яратилган шароитлар ҳам кўздан кечирилди. Аниқланишича, маҳкумлар учун узоқ муддатли учрашув хоналари ажратилган ва керакли жиҳозлар билан таъминланган.

Шунингдек, маҳкумларнинг ётоқ жойлари, ювиниш хоналари, кутубхона ва савдо дўкони ҳам кўздан кечирилди.  Улар билан якка тартибда ва жамоавий суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг ҳибсхона ҳақидаги фикрлари ўрганилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати