Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Аҳоли мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилмоқда
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) аҳоли мурожаатларини фуқаролар қабули, сайёр қабуллар, почта, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, www.pm.gov.uz интернет портали, ombudsman.uz сайти ва мобил иловаси ҳамда “Омбудсман қути”лари орқали қабул қилмоқда. Мурожаат мазмунидан келиб чиқиб, ўрганилиши лозим бўлган масалалар жойига чиқиб ўрганилмоқда. 

Маиший зўравонлик, тоза атроф муҳитга бўлган ҳуқуқ ҳамда шахсий ва иқтисодий ҳуқуқларнинг бузилишига оид мурожаатлар Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан ишчи гуруҳ тузилган ҳолда ўрганилди.

Мазкур шикоятларнинг баъзилари жойида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатларга оид ҳужжатлар тўпланиб, ўрганиб чиқилмоқда. Ўрганиш натижаларига бўйича тегишли таъсир ҳужжати тайёрланади.

Фотолавҳада Омбудсманнинг Бухоро ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги минтақавий вакилларининг мурожаатларни ўрганиш жараёни тасвирланган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати