Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман тақдимномасига кўра, Сирдарёдаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасидаги камчиликлар бартараф этилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Янгиер шаҳар ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси (ВСҲ)га амалга оширган мониторинг ташрифида қатор камчиликлар аниқланиб, ушбу ҳолатларни бартараф этиш бўйича Омбудсман тақдимномаси киритилган эди. 

Куни кеча ушбу ҳибсхонага қайта мониторинг ташрифи амалга оширилди ва камчиликлар қабул қилинган норматив ҳужжатларга мувофиқ бартараф этилгани аниқланди. Жумладан, ҳибсхонага сунъий шамоллатиш тизими (вентиляция) ўрнатилди ва чўмилиш хоналари ташкил этилди. Камералар керакли жиҳозлар ва радиоэшиттириш воситалари билан жиҳозланди ва уларга табиий ёруғлик етарли даражада тушиши таъминланди. Баъзи тавсиялар ижроси бўйича ишлар давом этмоқда.

Мониторинг ташрифи давомида маҳбуслар билан ҳам суҳбатлашилиб, уларнинг ҳибсхонадаги шароитлар ҳақидаги фикрлари ўрганилди ва мурожаатлари қабул қилинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати