Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Мурожаатчининг мулк ҳуқуқи тикланди - Омбудсман
Фуқаро А.Г.га Гулистон шаҳридаги уй-жой қуриш учун ажратилган “турар” жой тоифасига кирувчи ер, расмийлаштириш жараёнида кадастр идораси томонидан “нотурар” жойга ўзгартирилган. Бу ўзгартиш натижасида фуқаро номига 9 миллион сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги юзага келган.

Фуқаро А.Г. аввал ушбу масалада тегишли ташкилотларга қилган мурожаати 3 ой давомида ҳал этилмагач, у Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га мурожаат қилган. Мурожаат назоратга олиниб, у Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги вакили Ш.Алимов томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва тегишли ҳужжатлар тўпланди.

Ўрганиш натижаларига кўра, Омбудсман томонидан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига фуқаронинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича тақдимнома киритилди. Натижада, ер участкаси "Турар жой" мақомига қайтарилди ва солиқ идорасидаги асоссиз қарздорлик ҳисобдан чиқарилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати