Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Аҳоли мурожаатлари қўшимча мутахассислар жалб этилган ҳолда жойига чиқиб ўрганилмоқда
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Навоий шаҳрида яшовчи, қарамоғида 3 нафар фарзанди ва 4 нафар сингиллари бўлган ёлғиз она ижтимоий ҳуқуқлари тикланиши бўйича мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, унинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили томонидан тегишли мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилди ва ҳолат жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида мурожаатчининг ижтимоий ҳолати ҳамда ишга оид тегишли ҳужжатлари текширилиб, мурожаати ҳал этилди.

Шунингдек, жорий ҳафтада Омбудсманнинг Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларидаги минтақавий вакиллари томонидан бир қатор мурожаатлар ишчи гуруҳ тузилган ҳолда ўрганилди. Мурожаатларга оид ҳужжатлар тўпланиб, ўрганиб чиқилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича тегишли таъсир ҳужжати тайёрланади.  

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати