Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди
Бугун Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда фуқаролар тиббиёт ходимларининг ҳимояси, уй-жой, алимент маблағларини ундириш, маҳкумлар ҳуқуқлари, банк-кредит, ижтимоий, иқтисодий, мурожаат этиш ҳуқуқлари, суд-тергов ҳамда фуқаролар ўртасидаги низоли масалалар бўйича мурожаат қилишди.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Қонунга кўра, Омбудсман суриштирув-тергов фаолиятини амалга ошириш ваколатига эга эмас. Шунингдек, мазкур Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ, Омбудсман суднинг ваколатлари доирасига кирадиган масалаларни, шунингдек жисмоний шахсларнинг бошқа жисмоний шахслар томонидан уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузадиган ҳаракатларига (ҳаракатсизлигига) доир мурожаатларини кўриб чиқмайди.

Қабулда Омбудсман томонидан айрим мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, ваколатга алоқадор мурожаатлар ўрганишга олинди. Жойига чиқиб ўрганиш зарур бўлган мурожаатлар Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига юборилaди.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳамда ombudsman.uz сайти ва мобил иловаси орқали электрон мурожаат юборишлари мумкин.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати