Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман тақдимномасига кўра, Сирдарёдаги манзил-колониясида сақланаётган маҳкумларнинг меҳнат шароитлари яхшиланди
Жорий йилнинг январь ойида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан вилоятдаги 40-сон манзил-колониясига амалга оширилган мониторинг ташрифларида аниқланган камчиликлар , жумладан, баъзи ишлаб чиқариш объектларида маҳкумлар учун ажратилган ювиниш хоналаридаги вазият, овқатланиш шароитларининг санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги юзасидан Омбудсман тақдимномаси киритилган эди.

Куни кеча ушбу колонияга қайта мониторинг ташрифи амалга оширилди ва аниқланган камчиликлар норматив ҳужжатларга мувофиқ бартараф этилганлиги аниқланди.

Мониторинг ташрифи давомида фойдали меҳнатга жалб қилинган маҳкумлар билан суҳбатлар ўтказилиб, улар фикрлари ўрганилди.

Мониторингда маҳкумларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, кутубхона ва меҳнат шароитлари, шунингдек, колонияда ташкил этилган мономарказлар фаолияти ўрганилди.

Шунингдек, колония ҳудудидаги "Омбудсман қутиси" ҳам кўздан кечирилиб, унга келиб тушган мурожаатлар назоратга олинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати