300 нафарга яқин маҳкумалар қамраб олинган тиббий кўрик малакали ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш, касалликларни илк босқичларида аниқлаш ҳамда профилактик тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилди.
Унга акушер-гинеколог, онкогинеколог, маммолог, кардиолог, эндокринолог, педиатр, психиатр каби 10 нафарга яқин тор доирадаги шифокорлар гуруҳи жалб этилди.
Шунингдек, тиббий кўрик давомида маммогриф, УЗД ва қон таҳлилларини ўтказиш учун тиббий жиҳозлар билан таъминланган махсус автобуслар олиб келинди.
Ташриф доирасида мазкур колонияда сақланаётган шахслар учун яратилган шароитлар ҳам кўздан кечирилиб, маҳкумалар билан жамоавий суҳбатлар ўтказилди.
Тиббий кўрик 27 февралга қадар давом этади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати